Россияда ўзбекистонлик йигит майдалагичга тушиб кетди

24 ёшли йигит заводда қоғоз чиқиндиларини майдалаш билан шуғулланган, деб хабар беради Кazinform агентлиги Bugun.uzга таяниб.

Россияда ўзбекистонлик йигит майдалагичга тушиб кетди
Фото: Bugun.uz

13 ноябрь куни Москвада Ўзбекистон фуқароси бўлган 24 ёшли йигит қоғоз майдалагич қурилмасига тушиб кетган.

Маълумотларга кўра, воқеа электромеханика заводи омборларидан бирида содир бўлган.

Йигит заводда қоғоз чиқиндисини майдалаш билан шуғулланган. У хавфсизлик қоидаларига риоя қилмасдан, майдалагичга жуда яқин келиб, иш бошлаган. Оқибатда йигитни майдалагич тортиб кетган ва йигит воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот органлари мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб бормоқда.

Шунингдек, улар омборхонада бошқа қоидабузарликлар бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги хабарлар