10:10, 27 Июль 2024 | GMT +5
Россияда тўғон бузилиб, 160 дан ортиқ киши эвакуация қилинди
ASTANА. Кazinform - Қутқарувчилар Челябинск вилоятида тўғон бузилганидан кейин аҳоли пунктларидан 163 кишини эвакуация қилди, деб хабар берди ТАSS агентлигига Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

“Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари Карабаш шаҳар округида 163 кишини, жумладан, 21 нафар болани эвакуация қилди”, — дейилади агентлик хабарида.
Киалим, Мухаметово, Байдашево ва Карасево қишлоқлари кўчирилди. Аҳоли Карабашга жойлаштирилди. Тўғон бузилганидан кейин тўлқин Мухаметовога етиб келди ва дарёдаги сув сатҳи 7 см га кўтарилди.
ТАSS ҳамкор агентлиги томонидан Кazinform агентлигига махсус тақдим этилган.