11:50, 18 Апрель 2024 | GMT +5
Россияда Тобол дарёсидаги сув сатҳи 11 метргача кўтарилиши кутилмоқда

Маҳаллий маъмурият томонидан яратилган онлайн харита маълумотларига кўра, бир кеча-кундузда Курганскдаги ўлчаш станциясида Тобол дарёсидаги сув сатҳи 24 см га кўтарилиб, 970 см га етган.
Россия Федерациясининг Курганск вилоятида Тобол дарёсида сувнинг кўтарилиши туфайли 669 та турар жой ва 2376 та қишлоқ уйлари сув остида қолган, 25 та аҳоли пункти электр таъминотидан узилган. Расмийлар Тобол текислигидаги барча аҳоли пунктлари аҳолисини, жумладан, вилоят маъмурий маркази Курган шаҳри аҳолисини ҳам эвакуация қилишга чақирмоқда.
Аввалроқ вилоят губернатори Вадим Шумков ҳудудда “жуда оғир вазият” прогноз қилинганини айтган эди.