Россияда тадқиқот доирасида 6-11 ёшли болалар коронавирусга қарши эмланади

MOSKVA. Kazinform - Россияда олиб борилаётган тадқиқотлар доирасида 6-11 ёшли болалар коронавирусга қарши эмланади. Бу ҳақда Гамалея номидаги марказ директори Александр Гинцбург маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.
None
None

«6-7 июн кунлари болалар ва уларнинг ота-оналари касалхонага ихтиёрий равишда коронавирусга қарши вакцинани клиник синовдан ўтказиш учун ётқизилади. Бу уч кун давом этади. Шу боис, 9-10 июн кунлари эмлаш режалаштирилган», - деди у.

Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 24 январ куни 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун Гамалея маркази томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцинасининг клиник синовини тасдиқлади. Александр Гинцбург тадқиқот уч ярим ой давом этиши мумкинлигини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар