09:16, 04 Май 2024 | GMT +5
Россияда шакар экспортига вақтинчалик тақиқ жорий этилди
ASTANA. Kazinform - Россия ҳукумати қамиш ёки лавлаги шакар ва кимёвий тоза сахароза экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги ТАССга таяниб хабар беради.

“Бу ҳақдаги қарор имзоланди”, - дейилади Россия Федерацияси Вазирлар Маҳкамасининг Telegram-каналида.
“Чеклов 2024 йил 31 августгача амал қилади. Қарор ички озиқ-овқат бозори барқарорлигини сақлашга қаратилган”, - дейилади хабарда.
Қарорда бир нечта истиснолар назарда тутилган. Шундай қилиб, Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига маълум ҳажмларда шакар етказиб бериш мумкин бўлади. Арманистонга 28 минг тонна, Беларусга - 5 минг тонна, Қозоғистонга - 120 минг тонна, Қирғизистонга - 28,5 минг тонна экспорт қилишга рухсат берилган.