09:12, 26 Март 2024 | GMT +5
Россияда шахтада икки ишчи вайроналар остида қолиб кетди
ASTANA. Kazinform - Россиянинг Свердлов вилоятидаги “Калинская” конида икки кончи вайроналар уюми остида қолиб кетди. Бу ҳақда Северуральск боксит кони (СУБР) матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади ТАСС.

“Тош қулаши оқибатида “Калинская” конида авария юз берди, икки нафар кончи вайроналар остида қолиб кетди. Улар сигнал беришмоқда”, - деди компания.
Кейинроқ Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят матбуот хизмати қутқарувчилар қамалиб қолган кончилардан бирига етиб келгани ҳақида хабар берди.
“Тезкор маълумотларга кўра, тоғ-кон қутқарувчилари жабрланганлардан бирига етиб бориб, унинг йўлини очяпти”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Воқеа жойига ҳарбий тоғ-қутқарув гуруҳининг икки бўлинмаси етиб келган. Қутқарув ишлари давом этяпти.