Россияда Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда

ASTANA. Кazinform - Россиянинг шимолий пойтахтида Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (SPIEF) ўз ишини бошлади.

Россияда Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда
Фото: Юлия Егорова/ Росконгресс

Ушбу тадбир 5-8 июнь кунлари Expoforum конгресс-кўргазма марказида бўлиб ўтади. Форумда 136 мамлакатдан 18 мингдан ортиқ вакил – давлат раҳбарлари, йирик компаниялар раҳбарлари, жамият етакчилари ва ёшлар иштирок этади. SPIEFнинг 2024 йилги меҳмони - Уммон давлати.

Бизнес дастурида 1,5 мингга яқин маърузачилар ва экспертлар иштирок этади. Форумда иштирок этувчи Қозоғистон делегацияси таркибига давлат органлари, бизнес вакиллари ва дипломатлар киради.

Форум бошланган чоршанба куни давлат, кичик ва ўрта бизнес вакилларининг мавзули муҳокамалари ташкил этилади, бизнес шериклигини ривожлантириш бўйича шартномалар имзоланади.

Россияда Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда
Фото: Юлия Егорова/ Росконгресс

 

6 июнь, пайшанба куни форумнинг асосий тадбирлари бошланади, улар тўртта мавзули йўналишга бағишланади: “Россия иқтисодиёти: янги циклнинг мақсад ва вазифалари”, “Жаҳон иқтисодиётининг кўп қутбли моделига ўтиш”, “ Етакчиликни таъминловчи технологиялар”, “Соғлом жамият, анъанавий қадриятлар ва ижтимоий ривожланиш – давлатнинг устувор йўналишлари”.

Шунингдек, форум дастури ўндан ортиқ диалогларни ўз ичига олади, жумладан: ЕОИИ-АСEАН, Россия-Африка, Россия-Лотин Америкаси, Россия-Хитой ва бошқалар.

Форумнинг учинчи, асосий кунида Россия президенти ҳамда бошқа давлатларнинг таклиф этилган раҳбарлари, жумладан Сербия Республикаси, Боливия ва Зимбабве президентлари иштирокида ялпи мажлис бўлиб ўтади.

Охирги кун, 8 июнь куни Халқаро ёшлар иқтисодий форуми бўлиб ўтади, унда ёш менежерлар, тадбиркорлар, талаба ва ўқитувчилар долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

SPIEF 1997 йилдан бери ўтказилиб келинмоқда ва 2006 йилдан бери у Россия Федерацияси президентининг ҳомийлиги ва иштирокида ўтказилмоқда. Ушбу форум ишбилармон доиралар вакиллари ўртасидаги мулоқот ва Россия ҳамда жаҳон ҳамжамиятига тегишли иқтисодий масалаларни муҳокама қилиш учун етакчи Россия платформасидир.

Сўнгги хабарлар