Россияда «омикрон» штамми юқтириш ҳолатлари қайд этилди

None
None
МОSKVA. ТАSS - Кazinform - Россияда коронавируснинг янги «омикрон» штаммини юқтириш ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақда шанба куни Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

«Бизда, умуман олганда, вирусни чет элдан юқтириш ҳолатлари кузатилмоқда, улар тез локализацияланган, бироқ Россия Федерацияси ҳудудида «омикрон» штамми билан касалланиш ҳолатлари кузатилмоқда», - деди Россия Соғлиқни сақлаш вазири Ростов-на-Донга амалий ташрифи чоғида.

Вазир, шунингдек, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг экспертлар комиссияси «омикрон»нинг янги штамми келтириб чиқарадиган янги коронавирус инфекциясини даволаш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқаётганини айтди.

«Ҳозирги кунга қадар дори воситаларининг (коронавирус) янги штаммларга самарадорлиги ва даволашини баҳолаш бўйича тадқиқотлар олиб борилди, уларнинг баъзилари моноклонал антитаначаларга асосланган. Биз муайян ёндашувларни ўзгартириш зарурлигини кўрамиз. Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлигининг эксперт комиссияси ўз ишини бошлаб, янги таклифлар ишлаб чиқди. Баъзи позициялар янги штаммлар келтириб чиқарадиган касалликларни даволаш бўйича келишиб олинди», - деди у.

Мурашконинг таъкидлашича, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг айрим меъёрий ҳужжатлари аллақачон мослаштирилган ва Россия Президенти Владимир Путин топширигғи билан пандемияга қарши курашиш ва «омикрон» билан боғлиқ ковид касалликларини назорат қилиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда.

«Бугунги кунда барча чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда», - деди у.

Сўнгги хабарлар