22:36, 10 Август 2023 | GMT +5
Россияда омбордаги портлашда 52 киши жабрланди, 12 киши қидирилмоқда
МOSKVА. ТАSS – Кazinform – Россиянинг Москва вилояти Сергиев Посад шаҳрида содир бўлган портлашда 52 киши жабрланди, 12 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида, деб хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

Бунгача 9 киши бедарак йўқолган эди.
«Ҳақиқий маълумотларга кўра, 12 кишининг тақдири номаълум. Қидирув давом этмоқда», — деди агентлик манбаси.
Портлаш кеча Сергиев Посад шаҳрида «Пиро-Росс» компаниясининг пиротехника омборида содир бўлди. Аввалига 40 га яқин одам жароҳатлангани хабар қилинганди. Бугунги маълумотларга кўра, 52 киши тиббий ёрдамга мурожаат қилган, 8 нафари шифохонада.