Россияда оғир тан жароҳати олган ва касалликка чалинган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароларини қайтармоқда. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг матбуот хизматига таяниб хабар беради

Қорақалпоғистонлик С.М. 2020 йилнинг декабр ойида Россияга ишлаш мақсадида боради ва жорий йил сентябр ойида соғлиғи кескин ёмонлашгани оқибатида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолади.

Шунингдек, жорий йилнинг сентябр ойида Москва шаҳрига ишлаш учун борган наманганлик 51 ёшли Ж.Б. бахтсиз ҳодиса сабабли оёғидан оғир жароҳат олади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу фуқароларни Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 19 ва 21 ноябр кунлари Москва – Тошкент авиарейслари орқали Ўзбекистонга қайтарди.

Фуқаролар Агентлик ходимлари томонидан Тошкент халқаро аэропортида тез тиббий ёрдам бригадасини жалб қилган ҳолда кутиб олиниб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига кузатиб қўйилди.


Сўнгги хабарлар
telegram