Россияда маймун чечаги инфекциясини юқтириш ҳолати қайд этилди

MOSKVA. TASS - Kazinform – Россияда Европа мамлакатларига саёҳат қилган одамда маймун чечак касаллиги аниқланди. Бу ҳақда «Роспотребнадзор» матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.
None
None

Хабарларга кўра, беморнинг касаллиги енгил кечмоқда, ҳаёти хавф остида эмас.

«Бемор изоляция қилинган ва касалхонада даволанмоқда», — дейилади хабарда.

Бемор билан алоқада бўлганлар доираси чекланган, сабаби у квартирада ёлғиз яшаган.

«Алоқада бўлган барча шахслар ўз вақтида аниқланиб, шифокорлар назоратига олинди. Агар ташхис тасдиқланса, уларга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилади... Вазият «Роспотребнадзор»нинг қаттиқ назорати остида», — дейилади хабарда.

Маймун чечаги касаллиги «Вектор» маркази тест тизимлари орқали аниқланган.


Сўнгги хабарлар