Россияда мактаб ўқувчиларига синфда мобил телефондан фойдаланиш тақиқланди
– Дарсларга келсак, янги санитария қоидаларига кўра, жорий ўқув йилидан бошлаб дарсларимизда мобил телефонлардан фойдаланиш тақиқланганини алоҳида таъкидлайман. Мобил телефонлар мактаб ўқувчиларини дарсдан чалғитмаслиги учун», - деди вазир онлайн-конференция давомида.
«Агар фавқулодда вазиятлар бўлса, эсда тутинг, биз ҳам ўрганганмиз. Бизда мобил телефонлар йўқ эди. Мактабда масъул шахс бор, агар бирон бир фавқулодда вазият бўлса, ота-оналар албатта қўнғироқ қилишади ва айтишади. Ўқитувчи, синф раҳбари бор, танаффус пайтида сиз мактаб ўқувчилари билан суҳбатлашишингиз мумкин. Аммо синфда, санитария қоидаларига кўра, уяли телефондан фойдаланиш мумкин эмас», — деди С.Кравцов.
Шунингдек, у мобил телефонлардан фойдаланиш болалар саломатлигига салбий таъсир кўрсатишини, бу ота-оналар ва ўқитувчилар томонидан ҳам эътиборга олиниши кераклигини қўшимча қилди.
Фото: media.rbcdn.ру
Муаллиф: Наримбек Исмағулов