Россияда Қозоғистон фуқароларига паспорт бериш муддати 30 кунгача қисқартирилди

NUR-SULTAN. Кazinform – 2022 йил 10 июлдан бошлаб Россия ҳудудида «Қозоғистон Республикаси чегараларидан ташқарида яшовчи Қозоғистон фуқароларига паспорт бериш» давлат хизматини электрон форматига ўтказиш бўйича «пилот лойиҳа» ишга туширилди.
None
None

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра , ушбу лойиҳа Россияда яшовчи Қозоғистон фуқароларига Қозон, Омск, Санкт-Петербург ва Астрахан шаҳарларидаги консуллик муассасалари орқали 80 кун ўрнига 30 кун ичида паспорт бериш имконини беради.

«Бугунги кунда Қозоғистоннинг электрон ҳужжатлаштириш тизими БАА (Абу-Даби, Дубай), Германия (Берлин, Майндаги Франкфурт, Мюнхен, Ганновер), Корея Республикаси (Сеул), Россия (Москва), АҚШ (Вашингтон, Нью-Йорк) , Сан-Франциско шаҳарлари), Ўзбекистон (Тошкент), Япония (Токио) ва Туркия (Анқара, Истанбул, Анталия шаҳарлари) хорижий муассасаларда муваффақиятли фаолият юритмоқда», — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар