11:33, 22 Сентябрь 2024 | GMT +5
Россияда коронавируснинг янги штамми тарқалмоқда
ASTANA. Kazinform — Россиянинг истеъмолчилар назорати ташкилоти коронавируснинг янги ХЕС штамми белгилари аввалгиларига ўхшашлигини маълум қилди. Бу ҳақда abnews.ru сайти ёзган.
Илк бор 2024 йилнинг июнь ойида Германияда кашф этилган COVID-19 ХЕCнинг янги версияси FLiRT омикроннинг аввалги субвариантлари – KS.1.1 ва KP.3.3 билан ўхшашликларга эга, деб хабар берди Роспотребнадзор матбуот хизмати.
Коронавируснинг янги версияси аввалгилари каби тез тарқалмоқда. Бундан ташқари, у омикронга ўхшаш хусусиятларга эга.
Маълумки, шифокорлар кўпинча касал одамларга ҳид ва иштаҳани йўқотиш, бош оғриғи, ҳолсизлик, йўтал, томоқ оғриғи, иситма ва бурун оқиши ташхисини қўйишади.