Россияда коронавирусга қарши дунёдаги биринчи бурунга томизадиган вакцина рўйхатга олинди

None
None
МOSKVA. Kazinform - Россияда коронавирусга қарши дунёдаги биринчи бурунга томизадиган вакцина рўйхатга олинди, деб маълум қилди жума куни Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати журналистларга. Бу ҳақда Kazinform ТАSSга таяниб хабар беради.

«Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги коронавирус инфекциясининг олдини олиш учун «Гам-ковид-вак» (Спутник V) вакцинасининг бурунга томизадиган шаклини рўйхатдан ўтказди, уни Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Н. Ф. Гамалея маркази ишлаб чиққан «, - дейилади хабарда.

Бурунга томизадиган вакцина уч ҳафта оралиғида бериладиган икки дозадан иборат.

«Вакцина, Спутник V сингари, йигирма олтинчи ва бешинчи турдаги аденовирус векторлари асосидаги иккита компонентдан иборат бўлиб, бурун бўшлиғига махсус пуркагич ёрдамида уч ҳафталик интервал билан, яъни прайм-бустда юборилади», - дейилади хабарда.

Ундан 18 ёшдан ошган фуқаролар фойдаланиши мумкин, деб хабар қилди Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

»Ушбу босқичда 18 ёш ва ундан катта ёшдаги одамларни эмлашни амалга оширадиган тиббий ташкилотлар шароитида вакцинадан фойдаланишга рухсат берилади«, - дейилади Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида.

Фото: ТАSS.


Сўнгги хабарлар