Россияда коронавирусга қарши антитаначалар сертификати берилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Россияда коронавирусга қарши антитаначалар сертификати берилади. Дунёда касалланганлар сони 400 миллионга яқин. Бу ҳақда Қозоғистонда коронавируснинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналида маълум қилинди, дея хабар беради Кazinform.

21 февралдан бошлаб CОVID-19 дан тузалган россияликлар коронавирусга қарши антитаначалари сертификатини олади, деб хабар қилди Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Тест синовлари натижалари ягона давлат хизматлари порталига киритилади. Антитаначалар сертификатининг амал қилиш муддати синов натижаси олинган кундан бошлаб олти ой. Бундан ташқари, QR-код бемор ҳақида батафсил маълумотни ўз ичига олади: эмлашлар, эмлашга қарши кўрсатмалар ва антитаначалар даражаси. Сертификат электрон ҳукумат веб-сайтида беморнинг шахсий кабинетидаги «CОVID-19 га қарши эмлаш тўғрисида маълумот» бўлимида кўрсатилади.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда CОVID-19 билан касалланганларнинг умумий сони 400 миллиондан ошди. Ўлганлар сони 5 761 208 кишига етди. Ушбу статистик маълумотлар университетнинг тадқиқот лойиҳаси доирасида олинган бўлиб, у реал вақт режимида барча мамлакатлардаги эпидемия маълумотларини кузатиб боради. Шундай қилиб, 2021 йил 26 январда дунёда CОVID-19 билан касалланганлар сони 100 миллиондан ошди, 4 августда – 200 миллион, 2022 йил 6 январда – 300 миллион. Бугунги кунда уларнинг сони 400 миллионга яқин.

Сўнгги хабарлар