Россияда коронавирус вакцинасининг биринчи партияси муомалага чиқарилди

None
None
MOSKVA. TASS - Kazinform – Россияда коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасининг биринчи партияси муомалага чиқарилди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу вакцина яқин келажакда Россия ҳудудларига етказиб берилади, деб хабар беради Kazinform Россиянинг ТАСС ахборот агентлигига асосланиб.

«Янги коронавирус инфекциясининг олдини олиш учун ишлаб чиқилган «Гам-Ковид-Вак» (Спутник V) вакцинасининг биринчи партияси керакли сифат синовларидан ўтди ва фуқаролик муомаласига чиқарилди«, - дейилади хабарда.

Синовлар Россия соғлиқни сақлаш хизмати лабораторияларида ўтказилган.

Вакцина Гамалея миллий эпидемиология ва микробиология илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган.


Сўнгги хабарлар
telegram