Россияда коронавирус билан касалланганлар сони кескин ошди

МОSKVA. Кazinform - Охирги икки ҳафта ичида Россияда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сонининг барқарор ўсиши кузатилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

Инфекцияга қарши кураш бўйича федерал штабнинг маълумотларига кўра, ўтган кун давомида янги коронавирус ҳолатларининг ўсиши биринчи марта апрел ойидаги кўрсаткичлардан ошиб, 9 027 та ҳолатга етди, бу аввалги кунга нисбатан 46 фоизга кўпдир. Инфекция сонининг ўсиш тенденцияси июл ойининг ўрталаридан бошлаб, ўртача кунлик ўсиш 3-3,6 минг ҳолат даражасида ўзгариб турди.

Роспотребнадзор маълумотларига кўра, касалликларнинг кўпайиши штамм таркибида юқори юқумлилик билан ажралиб турадиган «омикрон» BА.4 ва BА.5 янги субвариантлари улушининг ортиши билан боғлиқ.

Россияда дам олиш мавсуми охирида касалланишнинг яна бир кўтарилиши истисно қилинмайди. Россия Фанлар академиясининг академиги Геннадий Онишченконинг айтишича, кўтарилиш одамларнинг оммавий йиғилиши ва ўқув йилининг бошланиши билан боғлиқ. Шу муносабат билан у аҳолини 1 сентябргача эмлаш ва қайта эмлашга чақирди.

Аввал хабар қилинганидек, сўнгги бир ҳафта ичида дунёнинг 92 та давлатида касалланишнинг ўсиши кузатилган. Хусусан, Озарбайжонда касалланиш 115 фоизга, Японияда 70 фоизга, Полшада 63 фоизга, Россияда 49 фоизга, Хитойда 36 фоизга ошган. Доминант вариант CОVID-19 омикрон штамми бўлиб қолмоқда, бу ўрганилган намуналарнинг 95 фоизинини ташкил қилади.

Фото: таss.cоm

Муаллиф: Наримбек Исмағулов

Сўнгги хабарлар