16:17, 12 Август 2020 | GMT +5
Россияда коронавирус билан касалланганлар сони 900 мингдан ошди
MOSKVA. TASS - Kazinform – Россияда бир кунда 5 102 одамда коронавирус аниқланди ва мамлакатда ушбу касалликларни юқтирганларнинг умумий сони 902 701 кишини ташкил қилмоқда, дея хабар беради Kazinform ТАССга асосланиб.

Айни пайтда мамлакатда 177 143 киши коронавирусдан даволанмоқда. Бир кунда 7 123 киши даволаниб, жами даволаниб чиққанлар сони 710 298 ташкил килади. Россияда ушбу касалликдан соғайиш кўрсатгичи 78,7%ни ташкил қилади.
Бир кунда хавфли вирусдан вафот этганлар сони 129 кишига кўпайди ва инфекциядан жами 15 260 нафарга етди. Россияда юқумли касалликдан вафот этганлар умумий касалланганларнинг 1,69 фоизини ташкил қилади.