Россияда қон плазмаси асосида яратилган COVID-19 дориси клиник синовдан ўтказилди

MOSKVA. TASS - Kazinform - Муваффақиятли тузалган одамларнинг қон плазмаси асосида яратилган коронавирусга қарши «Ковид-глобулин» препарати клиник синовлардан муваффақиятли ўтди ва Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигидан доимий рўйхатдан ўтиш гувоҳномасини олди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

Россияда қон плазмаси асосида яратилган COVID-19 дориси клиник синовдан ўтказилди

«Ростех» давлат корпорациясининг «Нацимбио» холдинги ишланмаси клиник синовлар жараёнида коронавирусни зарарсизлантириш қобилияти, самарадорлиги ва хавфсизлиги тасдиқлади. Тадқиқот натижаларига кўра, «Ковид-глобулин» препарати Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигидан доимий рўйхатдан ўтганлик гувоҳномасини олди«, - дейилади «Ростех» баёнотида.