14:45, 26 Июнь 2023 | GMT +5
Россияда Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув бўлиб ўтди
IRKUTSK. Каzinform – Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари Иркутск вилоятида Қирғизистон ва Тожикистоннинг 500 нафар фуқаролари ўртасида юз берган оммавий муштлашув юзасидан шошилинч текширув ўтказмоқда, дея хабар беради Kazinform Kabar агентлигига таяниб.

Воқеа 23 июнь куни Жигалов туманидаги Ковикти газ конденсати конида содир бўлган.
Қирғизистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси ходимлари жабрланганлар билан тезкор алоқа ўрнатган.
Қирғизистон Республикасининг 5 нафар фуқароси турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, улардан бири касалхонага ётқизилган.
Иркутскдаги элчихона идораси консули Қирғизистон фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан учрашув ўтказиш учун воқеа жойига борган.
Бу масала Қирғизистоннинг Россия Федерациясининг Иркутск шаҳридаги элчихонаси идораси назоратида.