Россияда кетма-кет учинчи кун коронавирусдан ўлим ҳолатларининг максимал даражаси янгиланмоқда
Штаб маълумотларига кўра, шартли ўлим даражаси (якуний ўлим эпидемия тугагандан кейингина аниқланиши мумкин) 2,83 фоизгача ошган.
Хусусан, Москвада кунига - 95 та, Санкт-Петербургда - 77 та, Краснодар ўлкасида - 69 та, Москва вилоятида - 58 та, Пермь ва Ставропол ўлкаларида мос равишда 43 ва 42, Нижний Новгородда 41 та ўлим ҳолатлари қайд этилган. .
Бир суткада коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 37 156 нафарга ошиб, 9 миллион 257 068 нафарни ташкил этди, нисбий ҳисобда касалланганлар сонининг ўсиши 0,4 фоизни ташкил этди.
Хусусан, кун давомида Санкт-Петербургда - 2714 та, Москва вилоятида - 1777 та, Самара вилоятида - 1764 та, Краснодар ўлкасида - 903 та, Қрим Республикасида 884 та ҳолат аниқланган.
Штаб хабарига кўра, фаол деб аталадиган ҳолатлар, яъни ҳозирда даволанаётган беморлар сони 1 039 225 нафарга камайди.
Коронавирусдан тузалган россияликлар сони кунига 37 004 нафарга ошиб, 7 956 254 нафарни ташкил этди. Штаб маълумотларига кўра, касалланганлар умумий сонининг 85,9 фоизини тузалган беморлар ташкил қилади.
Хусусан, Санкт-Петербургда кунига - 4425 нафар, Москва вилоятида -2196 нафар, Самара вилоятида - 1118 нафар, Краснодар ўлкасида - 912 нафар, Ёқутистонда - 892 нафар бемор шифохонадан чиқарилган.