Россияда қаровсиз қолиб кетган 31 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди

TASHKENT. Kazinform - Россиянинг Санкт-Петербург, Москва, Новосибирск ва Қозон шаҳарларида қаровсиз қолиб кетган 31 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар беради Kazinform gazeta.uzга таяниб.

Россияда қаровсиз қолиб кетган 31 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди
Фото: Болалар омбудсмани матбуот хизмати

Шу кунларда Россиянинг турли ҳудудларида қаровсиз қолиб кетган 31 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар беради Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили — болалар омбудсмани идораси.

Жумладан, 25 августда 9 нафар бола, бундан аввал эса 22 нафар бола (13 нафари — Санкт-Петербург шаҳридан, 9 нафари — Москва шаҳридан, 8 нафари — Новосибирск шаҳридан, 1 нафари — Қозон шаҳридан олиб келинган) Ички ишлар вазирлиги вакиллари томонидан ватанга қайтарилди.

Сўнгги хабарлар