Россияда инновацион дори воситаларини ишлаб чиқиш маркази ташкил этилди

MOSKVA. Kazinform - Россияда матрицали рибонуклеин кислотаси (мРНК) технологияларини ишлаб чиқиш бўйича илмий-технологик марказ яратилди, улар асосида инновацион препаратлар, жумладан, онкологик касалликларни даволаш учун ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

дори воситалари
Фото: pexels.com

Россия ҳукумати матбуот хизмати хабар беришича, тегишли буйруқни Россия ҳукумати раҳбари М. Мишустин имзолаган.

Марказ юридик шахс эмас, консорциум шаклида фаолият юритади. Унинг таркибига 17 та илмий ташкилот киради. Шу жумладан, Н. Н. Блохин номидаги Миллий тиббий онкология илмий маркази, И. М. Сеченов номидаги Москва давлат тиббиёт университети, М. П. Чумаков номидаги Иммунобиологик препаратларни тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш федерал илмий маркази ва бошқалар.

Н. Ф. Гамалея номидаги Миллий Эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази янги марказнинг етакчи илмий ташкилоти ҳисобланади.

Марказ турли касалликларни, жумладан, оғир касалликларни даволаш ва олдини олиш учун мРНК технологиялари асосида инновацион дори воситаларини яратиш ва ишлаб чиқариш йўналишини комплекс ривожлантиришни таъминлайди.

Илгари мРНК асосида инновацион дори воситалари ишлаб чиқаришни яратиш мақсадида асбоб-ускуналар харид қилиш учун ҳукумат захира фондидан қарийб 600 миллион рубль (3 миллиард 144 миллион тенге) ажратилган эди.

Аввалроқ Россия бош вазири Михаил Мишустин амалий ташриф билан Қозоғистонга келган эди.

Муаллиф: Бекбау Тайманов

Сўнгги хабарлар