18:45, 15 Январь 2024 | GMT +5
Россияда автомобилнинг давлат рақамини яширувчи қурилмаларни сотиш тақиқланди

Бундан ташқари, Москванинг Дорогомиловский суди Tacticalbunker веб-сайтида автомобиль рақамларини хавфсизлик камераларидан яширадиган қурилмалар сотилиши ҳақидаги эълонни блоклаш бўйича даъво аризаси билан чиққанини маълум қилди. Тегишли қарорда қайд этилганидек, ушбу сайтдаги реклама энди ҳеч ким учун мавжуд эмас.
Бундан ташқари, ўқилмайдиган ёки ўзгартирилган давлат рақамлари бўлган транспорт воситаларини бошқариш учун 500 рублгача жарима назарда тутилган. Шу муносабат билан суднинг қарорига кўра, видеокамералардан давлат рақамларини яширувчи қурилмаларни сотиш тўғрисидаги эълонларни интернетда чоп этиш ноқонуний ҳисобланади.