09:41, 05 Октябрь 2020 | GMT +6
Россияда бир нечта машина тўқнашиб, икки киши ҳалок бўлди
NUR-SULTAN. Kazinform – Россиянинг Воронеж шаҳридаги Москва проспектида иккита автомобил тўқнашиб кетди, оқибатда икки киши ҳалок бўлди ва уч киши жароҳат олди, деб хабар беради Kazinform Россиянинг ТАСС ахборот агентлигига асосланиб.
Якшанба куни соат 19:20 атрофида Воронежнинг Москва проспектида Kia Rio, Volvo, Lifan иштирокида автоҳалокат содир бўлди.
Skoda автомобили билан келган комиссарлар бахтсиз ҳодисани рўйхатдан ўтказаётганда йўл чеккасида тўхтаб турган машиналарга Toyota автомобили келиб урилган. Сал нарида яна иккита автомобиль - Toyota билан ВАЗ-2112 тўқнашди.
Ҳодиса натижасида Lifan русумли автомашинанинг ҳайдовчиси, 1998 йилги аёл воқеа жойида ва унинг йўловчиси касалхонанинг қабул бўлимида вафот этди. Яна уч киши, шу жумладан пиёдалар жароҳат олишди. Полиция ҳодиса сабабларини текширмоқда.