07:37, 22 Август 2022 | GMT +5
Россияда бир кунда 40 мингга яқин одам коронавирус юқтирган
MOSKVA. TASS-Kazinform – Россияда охирги суткада коронавирус инфекциясининг тасдиқланган ҳолатлари сони 39 669 кишига етди, 64 киши ковиддан вафот этди. Бу ҳақда инфекцияга қарши кураш бўйича федерал тезкор штаб маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.
Бир кун аввал мамлакатда 40 010 та коронавирус аниқланган ва 69 киши вафот этган. Пандемия бошланганидан бери Россияда жами 19 117 343 киши коронавирусга чалинган ва 383 560 киши вафот этган.
Охирги суткада 22 236 киши соғайиб кетган бўлса, бир кун аввал уларнинг сони 24 222 нафарни ташкил қилган. Пандемия бошлангандан бери жами 18 284 586 киши тузалиб кетди.
Россияда бир суткада 1853 киши ковид юқтирган ва касалхонага ётқизилган. Касалхонага ётқизилганлар сони 11 та вилоятда кўпайган, 66 та ҳудудда камайган, 8 та вилоятда эса вазият ўзгармаган.