Россияда бир кунда 25 704 киши коронавирус юқтирди

MOSKVA. TASS - Kazinform - Россияда коронавирус инфекцияcи юқтирганлар сони бир кунда 25704 тага кўпайиб, 5 907 999 кишига етди, деб хабар беради Kazinform TASSга асосланиб .
None
None

Россия Федерал штаби маълумотларига кўра, коронавирус юқтирганлар сонининг нисбий ўсиши 0,44% ни ташкил қилади. Хусусан, бир суткада Москва вилоятида - 2 484 киши, Санкт-Петербургда – 1 988 киши, Нижний Новгород вилоятида - 529 киши, Красноярск ўлкасида - 481 киши ва Свердловск вилоятида - 478 киши коронавирусга чалинган.

Айни пайтда мамлакатда 460223 киши даволанмоқда.

Коронавирусдан ўлганлар сони 799 кишига етди, ўтган куни 791 ўлим ҳолати қайд этилган эди. Бу пандемия бошланганидан бери рекорд кўрсаткич. Штаб маълумотларига кўра, шартли ўлимлар нисбати (ҳақиқий маълумотлар эпидемия тугагандан кейингина маълум бўлади) 2,4 фоизгача гача кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, Россияда хавфли вирусдан ўлганлар сони бир неча кун кетма-кет рекорд ўрнатди. Россияда коронавирус билан касалланганлар сони бщйича дунёда тўртинчи ўринга кўтарилди.


Сўнгги хабарлар