Россияда бир ҳафта ичида COVID-19 билан касалланганлар сони 12,6 фоизга ошди
ASTANA. Kazinform – Охирги ҳафтада Россияда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 12,6 фоизга ошди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Риа Новости сайтига таяниб.

"Ўтган ҳафтада коронавирус инфекцияси билан касалланиш даражаси ҳар 100 минг аҳолига 18,5 тани ташкил этди ва ўтган ҳафтага нисбатан 12,6% га ўсди. Касалликнинг ўсиши Россия Федерациясининг 62 та субъектида, шу жумладан 18 та вилоятда кузатилди, бу эса мамлакат бўйича ўтган ҳафтадаги ўртача кўрсаткичдан юқори”, – дейилади хабарда.
Бир ҳафта ичида коронавирус инфекциясига чалинган 39 743 киши тузалиб кетди, бу аввалги ҳафтага нисбатан 3 фоизга камдир. 8-14 январь кунлари бир ҳафта ичида 150 киши вафот этди.
Россия Федерациясида 3746 киши коронавирус билан касалхонага ётқизилди, бу ўтган ҳафтага нисбатан 21,4 фоизга кўпдир. Касалхонага ётқизилганлар сонининг ўсиши Россиянинг 54 та субъектида, шу жумладан ўсиш мамлакатдаги ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган 25 та минтақада содир бўлди.