Россияда беморларда коронавируснинг янги тури аниқланди
Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус тарқалишига қарши кураш идоралараро комиссияси маълумотларига кўра, Сўнгги икки ҳафтада Россияда аниқланган коронавирус инфекцияси ҳолатлари орасида «Омикрон» штаммининг BA.4 ва BA.5 турлари 51,76% га етди. Омикрон штаммининг ўзи 1,85%, Дельта варианти эса 0,73% беморларда аниқланган.
«Кентавр» - коронавируснинг «омикрон» штаммининг янги кичик туридир. Ушбу коронавирус мутацияси Ҳиндистонда ва камида ўнта мамлакатда, жумладан Голландия, Австралия, Германия, Буюк Британия, АҚШ ва Канадада топилган.
Хитойнинг Цзянси провинциясида оққушларда коронавирус билан касалланишнинг биринчи ҳолати қайд этилди.
АҚШ биология фанлари доктори қушларда коронавируснинг аниқланиши COVID-19нинг янада хавфли мутациясига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
«Бундан ташқари, кўчманчи қушларнинг турмуш тарзи туфайли оққушлар қисқа вақт ичида бу мутацияларнинг катта масофаларга тарқалишига ҳисса қўшиши мумкин. Олимлар коронавирус инфекциясидан ҳимояланишнинг ягона йўли вакцинация эканлигини таъкидламоқда», — дейилади хабарда.
Фото: tass.ru