21:18, 01 Апрель 2024 | GMT +5
Россияда автобус ва поезд тўқнашиб кетди, 8 киши ҳалок бўлди
ASTANA. Kazinform – Россиянинг Ярославль вилояти Берендеево қишлоғида автобус ва тезюрар поезд тўқнашиб кетди, деб хабар беради ТАСС ахборот агентлиги.

“Ҳодиса Берендеево қишлоғида содир бўлган. Рейс автобуси ва тезюрар поезд тўқнашиб кетди”, – деди агентлик суҳбатдоши.
Ҳодиса оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, деди Переславль-Залесский раҳбари Дмитрий Зяблицкий. Аввалроқ фавқулодда хизматлар беш киши ҳалок бўлгани ва икки киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди.
Ҳозирда воқеа жойида полиция ходимлари, шифокорлар ва тез ёрдам мутахассислари ишламоқда. Воқеа сабаблари ва шароитлари аниқланмоқда.