18:23, 17 Август 2021 | GMT +5
Россияда ҳарбий юк самолёти ҳалокатга учради
MOSKVA. TASS – Kazinform -Москва вилоятининг Кубинка аэропорти яқинида ўқув-парвози пайтида Ил-112Б янги ҳарбий транспорт самолёти ҳалокатга учради, деб хабар беради Kazinform TASSга таяниб.

«Ўқув парвози чоғида Ил-112Б енгил ҳарбий транспорт самолёти Кубинка аэропортига қўнишга шайланаётиб, ўрмонда ҳалокатга учради»,-дейилади Бирлашган авиация корпорацияси матбуот хизмати хабарида.
Воқеа сабаблари ўрганилмоқда. Корпорация ҳалокат сабабларини аниқлаш учун махсус комиссия тузилишини маълум қилди.