08:09, 01 Ноябрь 2021 | GMT +5
Россияда ҳар куни 41 мингга яқин одам коронавирус билан касалланади
MOSKVA. TASS - Kazinform - Россияда бир суткада коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 40 993 нафарга етди, жами 8 513 790 тани ташкил этди, деб хабар беради Kazinform TASSга таяниб.
Бу касалликка қарши кураш бўйича тезкор штабнинг якшанба куни эълон қилинган баёнотида айтилган.
Касалланганлар сонининг нисбатан ўсиши 0,48 фоизни ташкил этди.
Штаб маълумотларига кўра, ҳозирда даволанаётган беморлар сони 916 713 нафарни ташкил этмоқда.
Бир кун ичида 27 115 нафар россиялик тузалиб чиқди.
Беморларнинг умумий сони 7 358 539 нафарга етди.
Штаб маълумотларига кўра, тузалиб кетган беморларнинг улуши касалланганлар умумий сонидан 86,4 фоизгача камайган.
Россияда бир кунда 1158 киши коронавирусдан вафот этди.
Бир кун аввал уларнинг сони 1160 нафарни ташкил қилган эди.
Ўлганларнинг умумий сони 238 538 кишига етди.