Россияда 12 ёшли қиз поездда вафот этди, 120 дан ортиқ бола касалхонага ётқизилди

Россияда 12 ёшли қиз поездда вафот этди, 120 дан ортиқ бола касалхонага ётқизилди
Фото: pixabay.com

Болалар лагеридан Тюмень-Адлер поездида 125 боладан иборат гуруҳда кетаётган 12 ёшли мактаб ўқувчиси ҳушини йўқотиб, вафот этди. Бу ҳақда Кazinform агентлиги BBCга таяниб хабар беради.

Болалар Тюмень вилоятидаги “Олимпия болалари” лагеридан қайтаётган эди. Хабар қилинишича, бир кун олдин бир неча мактаб ўқувчилари ўзларини ёмон ҳис қилишлари - иситма ва ЎРВИ белгиларидан шикоят қилишган.

Поездда мактаб ўқувчиси касал бўлиб қолган ва шифокорлар унга ёрдам беришга ҳаракат қилишган. Бироқ 20 декабрь куни кечқурун поезд Пенза вилоятига тўхтаганида тез ёрдам бригадаси етиб келиб, ўқувчининг ўлимини қайд этган.

Пенза вилояти Тергов қўмитасидан қизнинг ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов қўмитасининг аниқлик киритишича, ўлимнинг аниқ сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза ўтказилади.

-21 декабрга ўтар кечаси поезд Саратов вилоятининг Балашов шаҳрига етиб келди ва бир гуруҳ болалар, жумладан бир қиз ҳам поезддан туширилди. Тиббий кўрикдан сўнг барча 125 бола Саратов юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Улардан 46 нафарида тана ҳарорати кўтарилган, - дея таъкидлади Роспотребнадзор.

Саратов вилояти губернатори Роман Бусаргин ЎРВИ белгилари бўлган болалар касаллик белгилари бўлмаган болалардан алоҳида жойлаштирилганини таъкидлади.

Пайшанба куни эрталаб Роспотребнадзор Тюмень-Адлер поездидаги болаларга А гриппи ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

- Ҳозир болалар Роспотребнадзор шифокорлари ва мутахассислари томонидан текширилмоқда. 60 га яқин болада ЎРВИ белгилари мавжуд. Улардан 15 нафарида А гриппи лабораторияда аниқланган, ҳаммасининг аҳволи қониқарли. Уларга барча зарур ёрдам кўрсатилмоқда, — деб ёзди Бусаргин Теlegram-каналида.

Сўнгги хабарлар