Россия ва Украина олти ой ичида биринчи марта маҳбусларни алмашди

Россия ва Украина олти ой ичида биринчи марта маҳбусларни алмашди
Фото: t.me/Koord_shtab

Россия ва Украина олти ой ичида биринчи марта маҳбусларни алмашди. Москвадан олинган хабарларга кўра, Украинадаги ҳарбий амалиётларда қатнашган 248 нафар россиялик мамлакатга қайтган. Киев 230 киши, жумладан 6 нафар тинч аҳоли мамлакатга қайтганини тасдиқлади, деб хабар беради Каzinform агентлиги Euronewsга таяниб.

Украина манбаларига кўра, озод этилганлар орасида Мариуполь, «Азовсталь» ва «Змеиный» ороллари ҳимоячилари ҳам бор.

Олий Раданинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Дмитрий Лубинецнинг сўзларига кўра, бу томонлар ўртасидаги 49-алмашинув бўлди.

Ҳарбий асирларни мувофиқлаштириш штабига кўра, бу "қайтарилган ҳимоячилар сони бўйича энг катта алмашинув".

Маълум қилинишича, операция БАА воситачилигида ўтказилган.

Россия ва Украина олти ой ичида биринчи марта маҳбусларни алмашди
Фото: t.me/Koord_shtab

Киевнинг расмий маълумотларига кўра, 2023 йил охирида Россия асирлигида 4337 киши бўлган, улардан 763 нафари тинч аҳоли эди.

Ўтган кузда Москва Украина ҳибсхонасида 500 нафар россиялик борлигини эълон қилган эди.

Сўнгги хабарлар