Россия ва Латвияда Улуғ Ватан урушида қатнашган қозоғистонликларнинг жасадлари топилди

Улуғ Ватан урушида қатнашган қозоғистонликларнинг номлари ва ҳудудлари маълум. Ҳозир уларнинг Қозоғистондаги авлодлари қидирилмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги Atamnyn Amanaty жамоат бирлашмасига таяниб.
Россия ва Латвияда Улуғ Ватан урушида қатнашган қозоғистонликларнинг жасадлари топилди
Фото: Астана ҳокимлиги сайтидан олинди

Еремей Федорович Бурнашев, 1920 йилда туғилган, Алмати шаҳри;

Морев Дмитрий Иванович, 1922 йилда туғилган, Шимолий Қозоғистон вилояти Яр қишлоғи;

Маметов Силан, 1912 йилда туғилган, Қизилўрда вилояти Қазали тумани;

Сармантаев Калхай, 1900 йилда туғилган, Қарағанди вилояти, Камаритский тумани;

Еленбаев (Сленбаев) Бинал Сохлетович, 1898 йилда туғилган, Омби вилояти;

Atamnyn Amanaty жамоат бирлашмаси маълумотларига кўра, бу одамларнинг жасадлари Қозоғистонга олиб келиш ишлари олиб борилмоқда.

Юқорида тилга олинган аскарларнинг авлодлари ва танишлари ҳақида маълумотга эга бўлсангиз +7 771 287 21 11 мобиль рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Сўнгги хабарлар