Россия ва Беларусь спортчиларининг “Париж-2024”да қатнашиши бўйича қарор қабул қилинди

Россия
Фото: ЎзА

Халқаро олимпия қўмитаси Ижроия кенгаши Россия ва Беларусь спортчиларининг келгуси йил Парижда ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида иштироки масаласини ҳал этди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎзАга таяниб.

Қарорга кўра, ушбу икки давлат паспортига эга бетараф спортчилар қатъий шарт, жумладан Олимпиададан олдин ҳам, мусобақа пайтида ҳам аксилдопинг талабга риоя қилган ҳолда ўйинларда қатнашиши мумкин. Улар учун Халқаро антидопинг ташкилоти (WADA)дан биологик паспорт олган ҳолда, “Париж-2024”да қатнашиш ҳуқуқи таъминланиши назарда тутилмоқда. Мазкур талаб Россия антидопинг ташкилоти томонидан ҳам маъқулланди.

ХОҚ расмий веб-сайтида келтирилишича, Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун бетараф спортчи ўзининг “тоза” эканлигини исботлаши керак.

2022 йил февраль ойидан бери Россия ва Беларусь спортчилари халқаро миқёсдаги мусобақалар, Олимпия тизимидаги турнирларда тўлақонли иштирок этишмаган ва бу ҳолат уларнинг аксилдопинг қоидага тўла-тукис жавоб беришида хавотир уйғотади.

Сўнгги хабарлар