13:45, 30 Октябрь 2023 | GMT +5
Россия Украина инқирозини ҳал этишни муҳокама қилишга тайёр - Шойгу
“Агар керак бўлса, биз можародан кейин Украина инқирозини ҳал қилишга ва Ғарб билан бирга яшаш бўйича сиёсий мунозараларни давом эттиришга тайёрмиз”, - деди у X Сяншань хавфсизлик форумидаги нутқида.
Шойгу “БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари, тинчлик ва глобал барқарорликни сақлаш учун алоҳида масъулият юклаган ядро гигантлари билан тенг ҳуқуқли муносабатларни таъминлаш муҳим” эканини таъкидлади.
“Адолатли, кўп қутбли тинч тартиб ўрнатиш учун халқаро хавфсизлик тузилмасини янгилаш ва уни мустаҳкамлаш зарур. Бунинг учун манфаатдор давлатлар кучларини бирлаштириши керак”, - деди вазир.
Х Сяншань хавфсизлик форуми 29 октабрь куни очилди ва 31 октябрга қадар давом этади.