Россия Тожикистон ва Ўзбекистонга маймун чечаги вирусини аниқловчи тест тизимларини юборади
ASTANA. Kazinform – Кеча, 26 август куни Россия Федерацияси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш федерал хизмати (Роспотребнадзор) ташаббуси билан Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатлар аҳолисининг санитария-эпидемиология фаровонлиги соҳасидаги ваколатли органлар раҳбарлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Роспотребнадзор матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон санитария шифокорлари иштирок этган. Унга Тожикистон ва Ўзбекистоннинг санитария-эпидемиология осойишталиги соҳасидаги ваколатли органлари раҳбарлари ҳам таклиф этилган.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари, шунингдек Тожикистон ва Ўзбекистон Россиядан маймун чечаги вирусини аниқловчи тест тизимларини етказиб беришни сўраган.
Кенгаш аъзоларига кўра, ЕОИИга аъзо давлатлар, шунингдек, Тожикистон ва Ўзбекистонда маймунчечак касаллигининг тарқалиш хавфи паст деб баҳоланмоқда. Йиғилишда Евроосиё минтақасидаги барча мамлакатларда кўрилаётган эпидемияга қарши чоралар муҳокама қилиниб, чегарада карантин назорати чораларинининг кучайтирилгани таъкидланди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Конго Демократик Республикасида авж олгани ва касаллик қўшни давлатларга тарқалиши ортидан икки йил ичида иккинчи марта маймун чечагини глобал фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.