Россия: Теракт содир бўлган куни Крокусдан 5000 дан ортиқ одам эвакуация қилинган

MOSCOW. Kazinform – Теракт содир этилган куни Crocus City Hall биносидан 5 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди, деб ёзади ТАСС.

Стрельба произошла в «Крокус Сити Холле» в Красногорске
Фото: ТАСС

“Бинодан 5 минг киши эвакуация қилинди”, – деди концерт залининг ходими “ТАСС”га берган интервьюсида.

Унга кўра, ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчириш вақтида ертўла ва чодирдан яна 100 кишини қутқариб қолган.

22 март куни кечқурун Красногорскдаги Crocus City Hall биносида теракт содир этилди.

Москва вилоятидаги теракт қурбонлари сони 139 кишига етди.

Россияда 24 март Умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.

Сўнгги хабарлар