Россия ташқи ишлар вазирлиги фуқароларни Афғонистонга боришдан тийилишга чақирди

MOSKVA. Kazinform - Россия ташқи ишлар вазирлиги россиялик фуқароларга Афғонистонга шахсий мақсадларда ташриф буюришдан тийилишни қатъий тавсия қилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бомиён водийси
Фото: unesco

- Москва Афғонистонда хорижлик сайёҳларга қарши навбатдаги теракт содир этилгани ҳақидаги хабарлардан хавотирда, — дейилади Россия ТИВ баёнотида.

ТИВ маълумотларига кўра, 17 май куни номаълум шахслар Бомиён шаҳридаги бозорни ўққа тутиши натижасида уч киши (Испания фуқаролари) ва яна тўрт нафар чет эл фуқароси (Австралия, Испания, Литва, Норвегия) оғир яраланган.

- Афғонистонда давом этаётган ўта оғир хавфсизлик вазияти фонида Россия ТИВ Россия фуқароларига ушбу мамлакатга шахсий, шу жумладан туризм мақсадида ташриф буюришдан тийилишларини қатъий тавсия қилади, — дейилади Россия ТИВ хабарида.

Афғонистоннинг Бомиён водийси ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. Бу ерда жойлашган маданият, буддизм ва Бақтрия тарихи ёдгорликлари хорижлик сайёҳлар учун машҳур манзил ҳисобланади. Тоғли Бомиёнда Толибон 2001 йилда аввалги ҳукмронлиги пайтида портлатиб юборган иккита улкан Будда ҳайкалининг қолдиқлари бор.

Аввал хабар қилинганидек, Европа Иттифоқи Афғонистонда хорижлик сайёҳларга уюштирилган ҳужумни қоралади.

Муаллиф: Наримбек Исмағулов

Сўнгги хабарлар