Россия Ташқи ишлар вазири Лавров амалий ташриф билан Астанага келди

ASTANA. Kazinform - Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Астанага келди, у пайшанба куни Қозоғистон бош вазири ўринбосари ва Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу билан музокаралар ўтказади, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

Глава МИД России Лавров прибыл в Астану с рабочим визитом
Фото: МИД России

Россия ташқи ишлар вазирининг икки кунлик амалий ташрифи 6-7 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Кутилганидек, Лавров Нуртилеу билан музокаралардан ташқари Астана шаҳридаги олий талим муассасаларидан бирининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашув ўтказади.

Аввалроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова музокаралар чоғида ташқи ишлар вазирлари Россия президентининг Қозоғистонга давлат ташрифига тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратишини маълум қилганди. Бундан ташқари, икки томонлама кун тартиби ҳамда томонларни қизиқтирган долзарб халқаро масалалар муҳокама этилади.

“Ва, албатта, умумий интеграция платформаларида, биринчи навбатда, ЕОИИ, КХШТ, МДҲ, ШҲТда ўзаро ҳамкорлик бўйича фикр алмашилади”, - деди россиялик дипломат.

 

ТАСС ҳамкор агентлиги томонидан Kazinform учун махсус тақдим этилган.

Сўнгги хабарлар