Россия рубли 6 тенгедан паст нархда сотилмоқда

None
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 1,90 тенгега пасайиб, 1 доллар 445,65 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 21 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 447,68 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги пвалюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 447 тенге, сотиб олиш курси эса 451 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 447,5 тенге, сотиб олиш нархи - 450,5 тенге.

Россия рубли Алматида - 5,7-6,05 тенге, Астанада 5,93-5,95 тенгедан сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар
telegram