Россия президенти ядровий тўсиқ бўйича янгиланган доктринани тасдиқлади

ASTANА. Кazinform - Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ядровий тўсиқ бўйича давлат сиёсатининг асосларини тасдиқлади.

Россия президенти ядровий тўсиқ бўйича янгиланган доктринани тасдиқлади
Фото: BBC

Мазкур фармоннинг асосий мазмуни “Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий нашри”да эълон қилинди.

Фармонда Россия Федерацияси ўзига ва Беларусь Республикасига ташқи тажовуз содир бўлган тақдирда, шунингдек, агар бундай тажовуз суверенитет ва ҳудудий яхлитликка таҳдид соладиган бўлса, ҳатто тажовуз оддий қуроллардан фойдаланган ҳолда амалга оширилган тақдирда ҳам ядро қуролидан фойдаланиши қайд этилган.

Шунингдек, аниқлик киритилишича, ядро қуролидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорни Россия Федерацияси президенти қабул қилади. Айтилишича, у бу қарори ҳақида бошқа давлатларнинг ҳарбий-сиёсий раҳбарияти ва халқаро ташкилотлар раҳбариятини хабардор қилиши мумкин.

Бунгача биз дунёнинг 190 та давлати вакиллари Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани ишлаб чиқаётгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар