Россия президенти Владимир Путин Хитойга расмий ташриф билан борди

ASTANA. Kazinform - Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин пайшанба куни эрталаб Хитой Халқ Республикаси пойтахти Пекинга икки кунлик давлат ташрифи билан борди.

Путин
Фото: Артем Иванов / ТАСС

“Бу В.Путиннинг Россия президенти лавозимига янги муддатга киришганидан кейинги илк давлат ташрифи бўлади”, - деди Хитой ТИВ расмий вакили Ван Вэньбинь.

Унинг сўзларига кўра, ташриф чоғида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин президент Путин билан Хитой ва Россия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 75 йиллиги доирасида икки томонлама муносабатлар, турли соҳалардаги ҳамкорлик масалалари, шунингдек, томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашади.

ТАСС агентлигининг хабар беришича, Россия президенти Пекин ва Харбинга ташриф буюради. Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикаси раҳбарларининг музокаралари Хитой пойтахтида тор ва кенгайтирилган таркибда бўлиб ўтади. Россия делегацияси таркибида беш нафар бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт, дипломатик ва хавфсизлик бўлимлари раҳбарлари, Россия темир йўллари, Росатом ва Роскосмос раҳбарлари, шунингдек, Россиянинг 20 та ҳудуди раҳбарлари бор.

Харбин шаҳрида (Хейлунцзян провинцияси маъмурий маркази) Путин VIII “Хитой-Россия” ЭКСПО кўргазмасининг очилиш маросимида ва минтақалараро ҳамкорлик бўйича IV Россия-Хитой форумида иштирок этади.

Хитой Халқ Республикаси божхона бош бошқармаси маълумотларига кўра, 2023 йилда Хитой ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 240 миллиард доллардан ошди.

Сўнгги хабарлар