Россия пойтахтида поездлар тўқнашиб кетди, камида 5 киши жабрланди

Россия пойтахтида поездлар тўқнашиб кетди, камида 5 киши жабрланди
Фото: РФ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Москва метросининг Люблинск-Дмитровск йўналишидаги “Печатники” метро бекатида иккита поезд тўқнашиб кетди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Xinhuaга таяниб.

Айни пайтда 5 киши - ҳайдовчи ва 4 йўловчи жароҳатлангани маълум.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари ўз хабарида поездлар тўқнашуви натижасида вагонлар орасига қолиб кетган техник поезд машинистини қутқариб қолганини тасдиқлади.

“Ҳайдовчи ўртача даражада тан жароҳати олди, унинг ҳаёти хавф остида эмас. Бошқалар енгил тан жароҳати олган, соғлиғи қониқарли, ҳаётларига хавф йўқ. Жароҳат олган 5 кишининг барчаси шифохонага ётқизилган, қўшимча текширувлар ўтказилмоқда. Барча зарур ёрдам кўрсатилмоқда”, – деди Москва мэри Сергей Собянин.

Поездлар Москва вақти билан 10:30да тўқнашган. Деподан йўловчиларсиз чиқиб кетаётган поезд вокзалдаги поездга урилган.

Сўнгги хабарлар
telegram