Россия: Орскдаги Елшанка дарёси тошиб кетди

ASTANА. Кazinform – Оренбург вилоятининг Орск шаҳрида Елшанка дарёси тошиб кетди. Бу ҳақда шаҳар мэри Василий Козупица ўзининг Теlegram-каналида маълум қилди, деб ёзади ТАSS.

Россия: Орскдаги Елшанка дарёси тошиб кетди
Фото: Kazinform

"Шаҳарнинг Шчорс кўчаси ҳудудидаги Елшанка дарёси тошиб кетди. Сув Рабочий қишлоғи томондан келиб, дарё каналининг иккинчи участкаси ҳудудига кирди”, — деб ёзади у.

Шаҳар раҳбари Ленин тумани раҳбари Елена Колядина билан биргаликда Васнецов ва Вяземская кўчаларини кўздан кечирди.

“6-мактаб атрофида сув бор. Вяземская кўчасидан Краматорская кўчасигача бўлган ҳудуд ва Механика заводи сув остида қолган”, — дея аниқлик киритди у.

Козупицанинг қўшимча қилишича, расмийлар ҳозир одамларни огоҳлантирмоқда ва полиция ҳамда фавқулодда хизматлар билан бирга вазиятни тартибга солиш учун ишламоқда.

“Биз эвакуация автобуслари ва вақтинчалик жойлаштириш марказларини ташкил қилдик”, - дея изоҳ берди у.

Шаҳар раҳбарининг сўзларига кўра, Станиславский кўчасида эвакуация станцияси очилган. Туман раҳбарияти полиция билан биргаликда у ерда 24 соат навбатчилик қилади.

Сўнгги хабарлар