Россия: Орск яқинида Урал дарёсидаги сув сатҳи 9 см га камайди

ASTANA. Kazinform - Орск вилоятида Урал дарёсидаги сув сатҳи икки соат ичида 9 см га пасайди, деб хабар беради ТАСС ахборот агентлиги.

Орск
Фото: Егор Алеев/ ТАСС

“Вазият кескинлигича қолмоқда, бироқ сув босган шаҳарнинг айрим ҳудудларида сув чекинди. Орск вилоятидаги Урал дарёсидаги сув сатҳи 2 соат ичида 9 см га пасайган, бироқ ҳанузгача хавфли чегарадан юқори. Ўлчов пунктларида доимий мониторинг олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, вазирлик хавфли ҳудуддан жами 2,5 минг киши эвакуация қилинганини қайд этди.

“Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари энг хавфли ҳудудларда туну-кун навбатчилик қилмоқда. Психологлар вақтинчалик яшаш марказларида жабрланганлар билан ишлашда давом этмоқда”, - дейилади вазирлик хабарида.

Бундан ташқари, Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Олтой ўлкаси, Брянск вилояти ва Самара вилоятида сув тошқини билан боғлиқ вазият барқарорлашаётганини, бу ерда 263 та турар-жой ва 191 та фермер хўжалиги ер участкалари сувдан тозаланганини таъкидлади.

“Сувдан озод қилинган аҳоли пунктларида табиий офат ҳолатини тиклаш ишлари давом этмоқда. Одамларга боғ майдонларини тозалаш, уйлардан сув чиқариш, қуритишда ёрдам берилмоқда. Шу билан бирга, Курган вилоятида сув тошқинларига тайёргарлик кечаю кундуз давом этмоқда. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассислари Кургандаги тўғонни мустаҳкамламоқда”, - дейилади вазирлик хабарида.

Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш бўйича “ишонч телефони” ишламоқда, 1 мингдан ортиқ киши ва 500 дан ортиқ техника ишга сафарбар этилган.

Сўнгги хабарлар