Россия мусулмонлари диний бошқармаси раиси Нур-Султандаги Динлар съездига ташриф буюради

МOSKVA. Кazinform – Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси ва Россия муфтийлар кенгаши раиси Равиль Гайнутдин Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съездидада иштирок этади. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистоннинг Россиядаги Элчихонасига таяниб хабар беради.
None
None

Қозоғистон Элчиси Ермек Кўшербаев Равиль Гаинутдин билан учрашиб, Қозоғистон ва Россия мусулмонлари диний бошқармалари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги даражасидан мамнунлигини билдирди.

Йиғилишда диншунослик ва маънавий-маърифий фаолият соҳасида кадрлар тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди. Шу билан бирга, ёш авлодни фуқароларнинг ҳуқуқий онгини шакллантиришга хизмат қилувчи ксенофобия, миллатчилик ва экстремизмнинг тарқалишининг олдини олувчи анъанавий маънавий-ахлоқий, маданий-тарихий қадриятлар асосида тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


«Равиль Гайнутдин сентябр ойи ўрталарида Нур-Султан шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съездида иштирок этишини тасдиқлади ва форумни ҳеч қачон ўтказиб юбормаганини эслатди. Йигирма йилдан буён ташкил этилаётган мазкур тадбирни юксак баҳолаб, турли конфессия вакилларига замонамизнинг глобал муаммоларини муҳокама қилиш, фикр алмашиш имконини берадиган платформа зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ҳозир, пандемиядан кейинги даврда жамият қайси ё‘налишда ривожланиши кераклигини сиёсий раҳбариятга айта оладиган диний етакчиларнинг роли биринчи ўринда туради», - дейилади ҚР Элчихонаси хабарида.


Фото: t.me/prkvrf


Сўнгги хабарлар