Россия Марказий банки 9 сентабргача нақд пул операцияларини амалга оширишнинг вақтинчалик тартибини жорий қилади

«Россия банки 2022 йил 9 мартдан 9 сентябргача чет эл валютасидаги депозитлар ёки фуқароларнинг ҳисобварақларидан пул маблағларини беришнинг қуйидаги тартибини белгилайди. Чет эл валютасидаги ҳисоб рақамлари ёки депозитларидаги барча мижозлар маблағлари сақланади ва депозит валютасида ҳисобга олинади, мижоз 10 000 долларгача нақд пул олиши мумкин, қолган маблағлар олинган кундаги бозор курси бўйича рублда берилади», — дейилади Марказий банк хабарида.
Вақтинчалик қоиданинг амал қилиш муддати давомида ҳисоб валютасидан қатъи назар, валюта АҚШ долларида берилади. Бошқа валюталарнинг долларга конвертацияси берилган кундаги бозор курси бўйича амалга оширилади. Марказий банкнинг қайд этишича, валютани банк кассасидан олиш мумкин бўлади.
Шу билан бирга, фуқаролар хорижий валютадаги депозитларда ёки ҳисобварақларда маблағларини сақлашни давом эттиришлари мумкин.
»Барча маблағлар ҳисобварақ ёки омонат очилган валютада сақланади ва ҳисобга олинади. Омонат ёки ҳисобварақни қўйиш шартлари ўзгармайди. Омонат бўйича фоизлар одатдагидек, омонат очилган валютада ҳисоблаб чиқилади. «, - деб қайд этади регулятор.